15:20 / 20.05.2019
20945

Зеленскийнинг нутқидан сўнг Украина хавфсизлик хизмати раҳбари ва Мудофаа вазири истеъфога чиқди

Фото: AP/ТАСС

Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Грицак ва Украина мудофаа вазири Степан Полторак мамлакатнинг янги президенти Владимир Зеленский қасамёд қилиб лавозимга киришганидан кейин истеъфога чиқишди.

Зеленский инаугурация маросимидаги нутқида Украина хавфсизлик хизмати раҳбари, Украина мудофаа вазири ва Украина бош прокурорига, шунингдек, Украина ҳукумати аъзоларига истеъфога чиқишни таклиф этган, Украина парламенти (Олий рада) тарқатиб юборилишини, депутатларнинг дахлсизлик ҳуқуқи бекор бўлишини маълум қилганди.

Ҳозирча Украина бош прокурори Юрий Лиценко истеъфо бермади.

Мавзу
Украинада президентлик сайловлари
2019 йилнинг 31 мартида Украинада президентлик сайловлари ўтказилади. Сайловда иштирок этиш учун 44 номзод, шу жумладан мамлакатнинг амалдаги президенти Пётр Порошенко ҳужжат топширган.
Барчаси
Top