10:14 / 23.05.2019
34689

Генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов: «Куним ўтса бўлди» дейдиган ходим тизимимизда ишлай олмайди» 

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов “Ҳуррият” газетасига интервью берди. Унда ИИВ ва тизимларида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди. Бу ҳақда ИИВ сайтида хабар берилган.

“Энди эскичасига ишлаб бўлмайди. Кабинетда ўтириб буйруқбозлик қилиш замони ўтди. Раҳбар халқнинг ичида бўлиши, унинг дард-у ташвишини яхши ўрганиши, ўз дард-у ташвиши деб билиши лозим. Бу борада Юртбошимиздан ўрнак олишимиз керак. Бошқаларга “бошчилик қиламан” деган одам изланувчан, ташаббускор, талабчан бўлиши, кези келганда ғамхўрликни ҳам ўрнига қўйиши, соҳага инновацион ёндашиши. янгича фикрлаши лозим. Ана шу талабларга жавоб бера олмайдиган раҳбарлар билан “хайрлашяпмиз”. Қолаверса, ёш кадрларга ишонч билдиряпмиз. Аммо ишни эплолмаса, уларни ҳам аяб ўтирмаймиз.

Нафақат раҳбарлар, балки оддий ходимларга нисбатан ҳам талаб юқори. Бугунги кунда ўз устида ишламайдиган, касб маҳоратини, билимларини тинимсиз ошириб бормайдиган, “куним ўтса бўлди” дейдиган ходим тизимимизда ишлай олмайди. У фидойи, ҳалол, ғайрат-шижоатли, энг асосийси халққа хизмат қиладиган ходим бўлиши даркор.Фақат ўзининг манфаатини, тинчини ўйлайдиган ходим ҳам, раҳбар ҳам бизга керак эмас. Замоннинг талаби – шу”, - дейди ички ишлар вазири.

Top