12:45 / 27.05.2019
4919

Монополияга қарши курашиш қўмитаси: табиий монополия хизматлари бўйича истеъмолчи манфаати ҳимоя қилинди

Фото: Shutterstock

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Истеъмолчиларга табиий монополия субъектлари томонидан ортиқча қарздорлик ҳисобланганлиги тўғрисидаги фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан ўрганишлар ўтказилди

Ўтказилган ўрганишлар натижасида табиий монополия субъектлари томонидан 2 та ҳолатда табиий газ, 1 та ҳолатда ичимлик суви ва 2 та ҳолатда иссиқлик таъминоти хизматлари бўйича истеъмолчиларга 6,5 млн сўм ортиқча қарздорлик ҳисобланганлиги аниқланиб, мазкур маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди ҳамда уларнинг манфаатлари ҳимоя қилинди.

Шунингдек, ўтказилган ўрганишларда истеъмолчиларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлаётган ҳолатлар юзасидан табиий монополия субъектларига келгусида юқоридаги қонунчилик талабларига риоя этилиши акс холда қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши юзасидан тушунтиришлар берилди. 

“Агар Сизга табиий монополия субъектлари томонидан кўрсатилаётган хизматларда ортиқча қарздорлик ҳисоблаш ҳолатлари туфайли манфаатларингиз камситилаётган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига ёки унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилишингиз мумкин”, - дейилади Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати хабарида.

Top