11:55 / 28.05.2019
6541

Хўжайлида мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал оқибатида бир киши касалхонага ётқизилди

2019 йил 23 май куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида яшовчи, 41-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси Д.А., Т.Ибрагимов кўчасида ўзаро жанжал туфайли шу кўчада яшовчи, 2-сонли ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси Ф.Ж.нинг юзига қўли билан урган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шу вақтда Ф.Ж. боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган.

Натижада Ф.Ж. касалхонага ётқизилиб, Д.А. қўлга олинган. 

Ҳолат юзасидан жинояти иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top