23:27 / 29.05.2019
12959

Қозоғистонда юк машинасида ҳамюртини Россияга олиб чиқмоқчи бўлган ўзбекистонлик ушланди

Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятидаги “Жайсан авто” чегара пунктида чегарачилар “ноқонуний юк”ни аниқлашган. Бу ҳақда “Мой ГОРОД” портали мухбири хабар берди.

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, чегарачилар Қозоғистондан Россияга йўналаётган “ДАФ” юк машинасининг тамғаланган тиркамаси троси бутлигига шубҳа қилишган.

“Чегара наряди бошлиғи томонидан синчков текширув ўтказишга қарор қилинган. Унинг натижасида контейнерда Ўзбекистоннинг 1962 йилда туғилган, Россияга кириши чекланган фуқароси аниқланган”, деб хабар берган қўмита матбуот хизмати.  

Қозоғистондан бошқа давлат ҳудудига ноқонуний кириш учун хорижликларга транспорт воситасини тақдим қилиш йўли билан ноқонуний миграцияни ташкиллаштирганлик учун юк машинасининг ҳайдовчиси – Ўзбекистоннинг 49 ёшли фуқароси ушланган.

Top