18:52 / 29.05.2019
5767

Еврокомиссия Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиши борасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолганини билдирди

Фото: Getty Images

Туркия аввалгидек Евроиттифоқдан узоқлашиб бормоқда, чунки мамлакатнинг ҳамжамиятга кириши борасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди, дейилади Еврокомиссиянинг ЕИни кенгайтириш сиёсати тўғрисидаги ҳисоботида.

"Туркия қонун устуворлиги соҳасида жиддий чекиниш қилиб Евроиттифоқдан узоқлашишда давом этди. Туркиянинг аъзо бўлиши борасидаги музокаралар амалда боши берк кўчага кириб қолди", - дейилади ҳисоботда.

Шу билан бирга Еврокомиссия Туркия ЕИнинг асосий ҳамкори ва ҳамжамият таркибига кириш учун номзод мамлакат эканлигини қайд этган.

Туркия ЕИга кириш учун 1987 йилда ариза берган. Унинг ЕИ таркибига қабул қилиниши бўйича музокаралар жараёни 2005 йилда бошланган. 

Top