19:24 / 30.05.2019
18804

«Лизинг иши». Яккасарой туман судида салкам 3 миллиард сўмлик фирибгарлик иши бўйича ҳукм чиқарилди

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди томонидан лизинг шартномаси асосида автомашина беришда фирибгарлик қилиш бўйича жиноят иши кўриб чиқилиб, ҳукм эълон қилинди. 

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, жами 2 миллиард 713 миллион сўмдан ортиқ сумма миқдоридаги суд иши юзасидан ҳукм чиқарилган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи А.Х. Жиноят Кодексининг 168-моддасининг 4-қисми «а» банди билан айбли деб топилиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди. Жазо қисми ўқиб эшиттирилгандан сўнг, жабрланувчиларга етказилган зарарлар миқдори ва уларни ундириш тартиби белгиланганлиги айтилган.

Ҳукмдан норози тарафлар тегишли муддат ичида шикоят бериш тартиби тушунтирилган.

Бундан аввалроқ мазкур суд ишига оид берилган хабарда, судланувчи лизинг ва сублизинг шартномалари асосида автомобилни фуқароларга топшириш ваъдасини бериб, якунда ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани ҳақида айтилганди.

Top