16:15 / 05.06.2019
8004

Самарқандда автомашинани олиб қочиб, давлат рақамларини ечиб олган шахслар қўлга олинди

Шу йил 4 июнь куни номаълум шахслар Самарқанд шаҳар Жайхун кўчасида қаровсиз қолдирилган 24 ёшли З.И.га тегишли “ВАЗ-2106” русумли автомашинани ҳайдаб қочганлар. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, автомашина Самарқанд шаҳар Хишрав қўрғонидан техник соз ҳолда топилиб, у кўздан кечирилганда олд ва орқа томон давлат рақамлари ҳамда 2 дона колонкалари йўқлиги аниқланган.
 
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳар Гаспарали кўчасида яшовчи 28 ёшли А.А. ва Беруний кўчасида яшовчи 20 ёшли Ш.Қ. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Top