22:14 / 14.06.2019
21191

Шимолий Корея дунёдаги энг кўпсонли махсус кучларга эга – The National Interest

Фото: Иван Шилов / ИА REGNUM

Шимолий Корея қуролли кучларининг махсус кучлари ушбу давлат ҳарбий машинасининг муҳим қисмларидан бири ҳисобланади. Бу ҳақда АҚШнинг The National Interest нашри ёзди.

Нашр фикрича, Шимолий Корея, эҳтимол, дунёдаги энг катта сондаги махсус кучларга эга бўлиб, унда ноанъанавий уруш олиб бориш усулларига ўргатилган 200 минг эркак ва аёл хизмат қилади. 

Пхеньянлик коммандослар рақибга асимметрик таҳдид солиш учун бутун Корея яримороли бўйлаб ва эҳтимол, унинг ташқарисида ҳаракат қилишга ўргатилганлар. Ушбу кучлар ҳаттоки Жанубий Корея президенти расмий қароргоҳи – Мовий уйнинг бирга-бир нусхасида унга ҳужум қилиш ва йўқ қилишга ўргатилади.

Жанубий Корея ҳудудидаги махсус операцияларда турли ниқобланиш воситалари: фуқаролик кийими, Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбийлари формасида ҳаракатланиш кўзда тутилган. Шимолий Корея махсус кучларининг фақат аёллардан ташкил топган бўлинмалари ҳам мавжуд бўлиб, улар фуқаролик кийимида жанговар ҳаракатлар олиб бориши назарда тутилган. 

Top