10:30 / 18.06.2019
12583

Ўзбекистонда пенсия ва нафақаларни тайинлашда яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайдиган бўлди

Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур ўзгартиришларга мувофиқ, фарзанди туғилганлиги муносабати билан бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тайинлашни сўраб ариза билан мурожаат қилган шахслардан меҳнат дафтарчасининг нусхаси ва яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайди.

Шунингдек, ёшга доир пенсия ва нафақаларни, ногиронлик пенсиясини, дафн этишга бир марталик нафақа тайинлашда яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайди.

Top