Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Минимал истеъмол харажатлари миқдорининг ўзгариши ижтимоий тўловлар ва нафақаларга қандай таъсир кўрсатди?
2024 йил 1 февралдан қарийб 195 минг нафар фуқаронинг нафақалари оширилди.

Фото: Kun.uz
2023 йил инфляция даражасидан келиб чиқиб, 2024 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 621 минг сўм этиб белгиланганди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги МИХ миқдорининг ўзгариши ижтимоий тўловлар ва нафақалар миқдорига қандай таъсир кўрсатганини таҳлил қилиб чиқди.
2024 йил 1 февралдан бошлаб қуйидаги нафақалар миқдори 608 минг сўмдан 621 минг сўмга оширилган:
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларнинг ёшга доир нафақалари (74,9 минг нафар);
- боқувчисини йўқотганлик учун нафақа олувчиларнинг нафақалари (51,2 минг нафар);
- ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилнинг (68,4 минг нафар) парваришлаш нафақалари.
Бундан ташқари, хусусий секторда ишловчи аёлларга тўланадиган ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг давлат бюджетидан қопланадиган миқдори ҳам 2 млн 272 минг сўмдан 2 млн 484 минг сўмга оширилади.
Шунингдек, минимал истеъмол харажатлари миқдорининг оширилиши натижасида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали қўшимча 63 минг нафар кам таъминланган оилага болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланиши кутилмоқда.
Минимал истеъмол харажатлари қийматининг қайта кўриб чиқилиши натижасида жорий йил якунига қадар 216 млрд сўм маблағ йўналтирилади.
Маълумот учун, парваришлаш ҳамда аёлларга тўланадиган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш учун фуқароларнинг мурожаати талаб этилмайди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди
Жаҳон | 00:46
-
Сунъий интеллект олимларга Қадимги Рим тарихидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради
Фан-техника | 23:45 / 24.07.2025
-
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди
Жаҳон | 22:53 / 24.07.2025
-
Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди
Спорт | 22:49 / 24.07.2025
Мавзуга оид

21:19 / 29.12.2024
Хитой туғилишни рағбатлантириш учун ёлғиз одамларга кўмак дастурини ишга туширди

17:43 / 05.12.2024
Ҳукумат қонундан ташқари 10 трлн сўм харажат қилган. Депутатлар 9 дақиқада бу харажатларни қонунга киритиб берди

07:50 / 28.10.2024
Фуқарога нафақа қилиб беришни ваъда қилган тиббиёт ходими пора билан ушланди

20:56 / 20.10.2024