22:22 / 20.06.2019
19845

Трамп Эронга ҳарбий зарба берилиши эҳтимоли ҳақида: тез кунда ҳаммасини билиб оласизлар

АҚШ президенти Дональд Трамп:" АҚШ Эронга зарба беришга тайёрланмоқдами?", деган саволга тез кунда ҳаммаси маълум бўлишини айтди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар бермоқда.

"Тез орада билиб оласизлар", - дея Трампдан иқтибос келтирди агентлик.

Бугун Эрон ислом инқилоби корпуси соқчилари АҚШга тегишли разведка дронини уриб туширганини маълум қилганди. Кейинроқ АҚШ бу маълумотни тасдиқлади. Эрон томони уриб туширилган дроннинг модели RQ-4 Global Hawk эканини аниқлади.

Эрон АҚШга тегишли бўлган бу разведка дрони мамлакатнинг Ҳўрмузгоҳ вилояти ҳаво сарҳадларини бузиб ўтгани боис уриб туширилганини маълум қилди. АҚШ томони эса дрон халқаро ҳаво ҳудудида бўлганини айтмоқда.

Ушбу воқеадан сўнг Дональд Трамп «Эрон жуда катта хато қилди», деб ёзди твиттердаги саҳифасида.

Top