09:44 / 29.06.2019
45008

Туркманистондаги бензин ишлаб чиқарувчи завод Гиннес рекордлар китобига киритилди

Фото: DPA

28 июнь куни Туркманистоннинг Ахал шаҳрида бензин ишлаб чиқарувчи заводнинг очилиш маросими ўтказилди. 

Туркман давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, у «табиий газдан бензин ишлаб чиқарувчи дунёдаги биринчи завод» сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилди.

Режага кўра, корхона йилига 600 минг тонна А-92 маркали ва Euro-5 стандартли бензинни ишлаб чиқаради. Лойиҳанинг умумий қиймати 1,7 миллиард долларга тенг.

Top