Статистика агентлиги 2024 йилнинг январ-март ойларидаги саноат ишлаб чиқариши бўйича маълумотларни эълон қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг дастлабки 3 ойи давомида газ қазиб олиш ҳажми 11,6 млрд куб метрни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 725 млн куб (2022 йилнинг январ-март ойларида 12,3 млрд куб метр бўлган) ёки 5,9 фоизга қисқарган.

2024 йилнинг январ-март ойларидаги газ қазиб олиш кўрсаткичлари:

  • Январ – 3,99 млрд куб (ўтган йилнинг мос даврида – 4,31 млрд куб);
  • Феврал – 3,71 млрд куб (3,85 млрд куб);
  • Март – 3,89 млрд куб (4,16 млрд куб).

Маълумот учун, 2022 йилда ҳам газ қазиб олиш 53,8 млрддан 51,67 млрд куб метргача ёки 4 фоизга, 2023 йилда эса 51,67 млрддан 46,71 млрд куб метргача ёки 9,6 фоизга қисқарган.

2017-2023 йиллар оралиғида табиий газ қазиб олиш ҳажмининг ўзгариши (Статистика агентлиги маълумотлари):

  • 2017 йил – 56 млрд 417,6 млн куб метр;
  • 2018 йил – 60 млрд 396,5 млн куб метр;
  • 2019 йил – 60 млрд 537,5 млн куб метр;
  • 2020 йил – 49 млрд 736,2 млн куб метр;
  • 2021 йил – 53 млрд 802 млн куб метр;
  • 2022 йил – 51 млрд 678,4 млн куб метр;
  • 2023 йил – 46 млрд 710,3 млн куб метр.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш муттасил равишда қисқариб бормоқда. Хусусан, 2019–2023 йиллар оралиғида бу қисқариш 22,8 фоизни ташкил қилган. Маҳаллий ишлаб чиқаришнинг камайиши Туркманистон ва Россиядан газ импорти ҳисобига қопланяпти.

Биринчи чоракда кўмир қазиб олиш 969 тоннани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,2 тонна ёки 2 фоизга қисқарган.

Шунингдек, ҳисобот даврида нефт қазиб олиш 195,5 минг тоннадан 179,1 минг тоннага камайган бўлса, газ конденсати ишлаб чиқариш 319,5 минг тоннадан 326,3 минг тоннага ошган.