12:40 / 30.06.2019
5226

Мудофаа вазирлиги жамоаси «РЕМБАТ – 2019» халқаро танловида қатнашишга тайёргарик кўрмоқда

Ўзбекистон армиясининг кун сайин юксалиб, куч-қудратга тўлиб бораётгани халқаро армия ўйинларида қўлга киритаётган ютуқларида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Ғалаба эса ўз-ўзидан қўлга киритиладиган нарса эмас. Буларнинг замирида тинимсиз меҳнат, машаққат, машқларда тобланган метин ирода мужассам.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Халқаро армия ўйинларига киритилган «РЕМБАТ» – «Энг илғор таъмирлаш ва эвакуация батальони» кўрик-танловига Мудофаа вазирлиги жамоаси ҳам қизғин тайёргарлик кўрмоқда. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мусобақа шу йилнинг 3-17 август кунлари Россия Федерациясининг Омск шаҳрида бўлиб ўтади. Эътиборли жиҳати шундаки, «Энг илғор таъмирлаш ва эвакуация батальони» кўрик-танлови ташкил топганига 3 йил бўлган бўлса, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси мазкур баҳсда иштирок этишга илк бор киришмоқда.

Ҳозирда Чирчиқ полигонида капитан Ҳусан Муҳаммадиев бошчилигидаги жамоа уч босқичли машғулотларни бажаришга киришган. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Олдимизда турган вазифа жудаям масъулиятли ва буни мусобақада қатнашадиган шахсий таркибнинг ҳар бир аъзоси ич-ичидан ҳис этиб турибди. Энг муҳими, йигитларнинг ўзларига бўлган ишончи мустаҳкам. Тинимсиз олиб борилаётган машғулотлар эса бизни ғалаба сари тобора яқинлаштириб бораверади. Насиб қилса, юртимизга ғалаба билан қайтиб келамиз», – дейди подполковник Исмоил Наврўзов.

Top