19:10 / 01.07.2019
6218

Ўзбекистон ҳарбийлари Қозоғистонда ўтказилган «Чўл бургути» халқаро ҳарбий машғулотларида қатнашди

Фото: Қозоғистон мудофаа вазирлиги

Қозоғистонда “Чўл бургути” халқаро ҳарбий машғулотлари ўтказилди, деб хабар берди Қозоғистон мудофаа вазирлиги.

Хабарда айтилишича, унда Буюк Британия. Ҳиндистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Ўзбекистон ва АҚШ ҳарбийлари тинчликпарвар операциялар ўтказиш амалиётларини бажарди.

Хусусан, блокпостларда хизмат ўташ, гуманитар юкларни кузатиб бориш, маҳаллий аҳоли билан музокара олиб бориш, йўлларни миналардан тозалаш, сувни тозалаш ва етказиб бериш каби вазифалар бажарилди.

“Чўл бургути” машғулотлари 2003 йилдан буён ўтказиб келинади.

Top