17:07 / 03.07.2019
7594

Япониянинг Кюсю оролида кучли ёмғирлар сабабли бир миллиондан ортиқ киши эвакуация қилинмоқда

Фото: Kyodo/via REUTERS

Япониянинг Кюсю ороли жанубий ҳудудларида кучли ёмғирлар сабабли сув тошқинлари ва кўчкилар юз бериши мумкинлиги боис бир миллион 94 минг киши эвакуация қилинади, деб хабар берди Киодо агентлиги.

Агентликнинг маълумот беришича, Миядзаки ва Кагосима префектураларида вайрон бўлиши ва сув остида қолиши мумкин бўлган 517,5 минг хонадон эвакуация қилинади. 

Метеорологлар пайшанба куни Япониянинг жануби-ғарбий ҳудудларида кучли ёмғирлар ёғиши давом этиши кутилаётганини билдирди. Уларнинг айтишларича, айрим ҳудудларда бир суткада бир ойлик меъёрдаги ёмғир ёғиши мумкин.

Ўтган йили июлда Хиросима, Эхимэ ва Окаяма префектураларида кўчки ва сув тошқинлари 200 кишининг ҳаётига зомин бўлганди.

Top