18:26 / 04.07.2019
13823

Тбилисида содир этилган тартибсизликлар давлат тўнтаришига уриниш деб баҳоланди

Фото: Алексей Мальгавко / РИА Новости

20-21 июнь кунлари Тбилисидаги парламент биноси олдида содир бўлган тартибсизликлар исён қилиш йўли билан ҳокимиятни эгаллаб олишга уриниш бўлган, деди Грузия бош прокуратураси расмий вакили Кока Кацитадзе.

«Аниқланишича, ушбу мақсадни амалга оширишнинг биринчи босқичи Грузия парламентига қарши тажовуз қилиш орқали бутун мамлакат бўйлаб жиноий ҳаракатларга олиб келиш бўлган, бу уриниш Грузия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бевосита саъй-ҳаракатлари билан йўққа чиқарилди», — деди Кацитадзе.

Унинг сўзларига кўра, ҳокимиятни исён йўли билан ағдариш ва босиб олишга уриниш факти бўйича жиноий иш қўзғатилган.  

Тбилисида норозилик намойишлари 20 июнда, шаҳарга россиялик депутат Сергей Гаврилов келганидан сўнг бошланганди. Бир неча минг киши парламентни куч билан эгаллашга уринган, полиция уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган. 200дан ортиқ киши жароҳатланган бўлиб, улардан 80 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидир.

Мавзу
Грузиядаги можаролар
Грузияда 20 июнь куни Россияга қарши митинглар бошланди
Барчаси
Top