14:14 / 08.07.2019
3202

British Airways мижозлари ҳақидаги маълумотлар ўғирланганлиги учун 183 млн фунт жаримага тортилди

Фото: REUTERS

British Airways авиакомпанияси ўтган йили ўз мижозлари ҳақидаги маълумотлар ўғирланганлиги учун 183 млн фунт жаримага тортилди.

Жарима Британия ахборот масалалари бўйича вакиллиги бошқармаси томонидан белгиланган бўлиб, жарима миқдори British Airways авиакомпаниясининг 2017 йил давомидаги глобал айланмасининг 1,5 фоизини ташкил этади.

British Airways мазкур қарорга қарши шикоят аризасини бермоқчи.

2018 йил 21 августдан 5 сентябргача British Airways сайти ва иловаси хакерлик ҳужумига дуч келган бўлиб, 185 мингдан ортиқ йўловчиларга тегишли маълумотлар, жумладан кредит карталари тўғрисидаги маълумотлар ўғирланган бўлиши мумкин.

Top