Ўзбекистон | 20:32 / 24.07.2020
47276
2 дақиқада ўқилади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги расмий сайти хакер ҳужумига учради

Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлигига тегишли расмий вебсайт саҳифаси хакер(лар) ҳужумига учради. 24 июль куни соат 20.00 ҳолатига кўра, сайт манзили орқали бош саҳифага ташриф буюрилганда, фақат «Конкурсга ўтиш» ёзуви ва унга бириктирилган ҳавола фаол кўрсатилган.

«Конкурсга ўтиш» ёзувига бириктирилган ҳавола орқали кейинга саҳифага ўтилганда хакер(лар) томонидан қолдирилган мурожаат келиб чиқади. 
«Ахборот хавфсизлиги қани, акалар? Бизнинг номзодни ўтказмаган, вой мени акахонларим! yaxshiginabola@gmail.com», - дея мурожаат қолдирган хакер.

Шунингдек, сайт манзили маълумотномасида «ҳамма маълумот менда» деган хабар ҳам қолдирилган. Аммо ёзув муаллифи қандай маълумотларни қўлга киритганига аниқлик киритмаган.

Шу пайтга қадар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги расмий сайтини ишдан чиқарган хакер бирор талабнома ё шартини билдирмаган.

Агентлик расмий вакилининг Kun.uz'га маълум қилишича, сайт билан юз берган муаммолар тез орада бартараф этилади. 

2017 йили Ўзбекистон давлат муассасалари сайтларига 600 дан ортиқ ҳужумлар бўлган, 2018 йилда кўрсаткич 30 фоизга камайган.

Ўзбекистон Киберхавфсизлик маркази томонидан давлат органлари ва ташкилотларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш рейтинги аниқланганди. Адлия вазирлиги мазкур рейтингда 89,7 балл билан биринчи ўринни эгаллаган, Давлат божхона қўмитаси эса учинчи ўринда қайд этилганди. Аммо Коррупцияга қарши курашиш агентлиги топ-10ликка киритилмаган.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти