12:19 / 09.07.2019
8863

«Farg’ona-Avtomarkaz» дилерлик маркази раҳбари йўл қўйилган камчиликлар учун вазифасидан озод этилди

«UzAuto Motors» компаниясига фуқаролардан «Farg’ona-Avtomarkaz» МЧЖ дилерлик маркази фаолиятига доир келиб тушган кўплаб мурожаатларни ўрганиш натижасида тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйилгани учун мазкур автосалон раҳбари ва бир неча масъул ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Хусусан, мазкур автосалон ўз фаолияти давомида юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган бир қатор ариза ва мурожаатларни тегишлича йўналтирмагани аниқланган.

Мавжуд камчилик ва хатоларни бартараф этиш янги раҳбар зиммасига юкланган.

«Агар сиз дилерлик марказларида юқорида кўрсатилган ҳолатларнинг гувоҳи бўлсангиз дарҳол 78 141 14 14 рақамлари орқали компания «Ишонч телефони»га мурожаат қилишингизни сўраймиз. Барча қонунга хилоф ҳаракатлар бўйича тегишли чоралар кўрилади.

Компания дилерлик корхоналари томонидан амалга оширилаётган қоидабузарликларни аниқлаш борасидаги амалий ҳаракатларни давом эттиради», дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

Top