14:12 / 16.07.2019
4347

Мумбайда тўрт қаватли уй қулаши оқибатида 40дан ортиқ киши вайроналар остида қолди

Фото: Reuters

Мумбайда тўрт қаватли уй қулаб тушди, деб хабар берди NDTV телеканали.

Хабарларга қараганда, камида икки киши ҳалок бўлган. Шу билан бирга, 40дан ортиқ киши вайроналар остида қолиб кетган.

Воқеа Мумбай жанубидаги Донгри районида содир бўлган.

Уй қулашига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас. Ҳозиргача беш кишини қутқаришга муваффақ бўлинган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бино бундан 90-100 йил муқаддам қурилган.

Top