16:20 / 24.07.2019
5311

Суданда давлат тўнтаришига уринишда айбланиб 11 нафар юқори лавозимдаги офицер ҳибсга олинди

Фото: AP Photo/Salih Basheer

Суданда июль ойи бошидаги давлат тўнтаришига уриниш ишини тергов қилиш доирасида 11 нафар юқори лавозимдаги офицер, жумладан қуролли кучлар бирлашган штаби раҳбари ҳибсга олинди. Бу ҳақда Al Hadath телеканали хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳукуматга қарши фитнага алоқадорликда айбланиб аввалги президент Умар ал Башир режимига алоқадор ўн бир нафар офицер қўлга олинган. Улар орасида қуролли кучлар бирлашган штаби раҳбари генерал Ҳошим Абдул Мутталиб, танк қўшинлари қўмондонни генерал-майор Насриддин Абдулфаттоҳ ва марказий ҳарбий округ қўмондони генерал-майор Бахр бор.

Телеканал манбаларига кўра, ҳарбий кенгаш уларнинг айбдорлиги борасида "ишончли далиллар"га эга.

11 июлда Судан ҳукумати давлат тўнтаришига уринишнинг олди оилнгани ҳақида хабар қилганди. Маълумот берилишича, армия ва махсус хизматларнинг юқори лавозимдаги офицерлари ҳукуматни эгаллаб олишга уринган. Ўшанда юқори даражадаги 12 нафар офицер ҳибсга олинганди.

Top