19:20 / 25.07.2019
31458

Украина Хавфсизлик хизмати россиялик денгизчиларни қўйиб юборди

Фото: ТАСС

Украина Хавфсизлик хизмати Одесса областидаги Измаил портида ушланган Россия танкери экипажи аъзоларини қўйиб юборди, деб хабар берди Страна.ua ўз манбасига таяниб.

Маълум қилинишича, УХХ кема экипажи аъзоларини сўроқ қилган, кемада тинтув ўтказган, ҳужжатлар, радиосуҳбатлар қайдлари ва борт журналларини мусодара қилган. 

Бундан аввалроқ Украина Хавфсизлик хизмати Россиянинг Neyma танкерини ушлагани, танкер бортида 24 нафар ҳарбий борлиги хабар қилинганди.

Кейинроқ Россия ташқи ишлар вазирлиги Россия агарда Украина россиялик денгизчиларни гаровга олган бўлса, бунинг оқибати узоқ куттирмаслигини билдирди.

Top