14:12 / 01.08.2019
6996

Тошкент вилоятида бир кунда 157та автомобиль қарздорлиги туфайли жарима майдонига қўйилди

Тошкент вилоятининг халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўлларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари онлайн режимда мунтазам ишлаб келмоқда. 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ҳудудида жойлашган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали тезликни меъёридан ошириш ҳолати бўйича 79 минг 256 та қоидабузарлик аниқланди. 

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот бўлинмаси хабарига кўра, ҳозирги кунда ушбу қоидабузарлик юзасидан белгиланган жарималардан 20 минг 530 та транспорт воситаси эгаларининг манзилларига жарима қоғозлари етказилганлигига қарамасдан қонунда белгиланган тартибда жарималарни тўламаган. 

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати

Ушбу рақамларни ҳисобга олиб, белгиланган жарималарни ўз вақтида ундириш мақсадида куни кеча, 31 июль санасида вилоят ҳудудида Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Тошкент вилояти прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари билан ҳамкорликда АUTOCON ускунаси ёрдамида 60 кун муддат ичида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган жаримани тўламаган қоидабузар ҳайдовчиларни аниқланиб, 157 нафар ҳайдовчиларнинг транспорт воситалари вилоят ҳудудида жойлашган жарима майдонларига жойлаштирилди. 

Эслатиб ўтамиз, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддаси талаблари асосида 60 кун муддат  ичида  жарималарни тўламаслик, жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади. 

Top