10:16 / 01.08.2019
9035

Тошкент вилоятининг яна уч туманида хорижга чиқиш паспортини олиш мумкин

Фото: KUN.UZ

Тошкент вилояти аҳолисига хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш учун 5 дона техник қурилма ажратилган бўлиб, фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент вилояти  ИИББ МваФРБга, Чирчиқ шаҳар, Янгийул шаҳар, Оҳангарон ва Бўка туманларига ўрнатилган эди.

Тошкент вилояти ИИББ МваФРБ хабарига кўра, ушбу техник қурилма ўрнатилган шаҳар-туман ИИБ МваФРБларга ҳудуди яқин бўлган 4-5 та шаҳар-туман аҳолиси хорижга чиқиш паспортини олиш учун мурожаат қилишлари мумкин эди.

Мурожаат қилаётган аҳоли сони кўплиги ва уларнинг навбатда туриб қолишларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги  раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказидан яна қўшимча 3 дона техник қурилма олинди ва улар Юқори Чирчиқ, Зангиота ва Чиноз тумани ИИБ МваФРБга ўрнатилди.  

Бугунги кунда Ушбу қурилмалар қуйидаги тарзда тақсимланган: 

Тошкент вилояти ИИББ МваФРБга:

- Қибрай тумани 
- Ўрта Чирчиқ тумани 
- Нурафшон шаҳар 

Чирчиқ шаҳар ИИБ МваФРБда 

- Чирчиқ шаҳар 
- Бўстонлиқ тумани 

Янгийўл шаҳар ИИБ МваФРБда

- Янгийўл шаҳар 
- Янгийўл тумани 

Оҳангарон туман ИИБ МваФРБда 

- Оҳангарон тумани 
- Оҳангарон шаҳар 
- Олмалиқ шаҳар 
- Ангрен шаҳар 
- Пскент тумани 

Бўка туман ИИБ МваФРБда 

- Бўка тумани 
- Бекобод тумани 
- Бекобод шаҳар 
- Оққўрғон тумани 

 Зангиота тумани ИИБ МваФРБда 

- Зангиота тумани
- Тошкент тумани 

Юқори Чирчиқ тумани ИИБ МваФРБда 

- Юқори Чирчиқ тумани
- Паркент тумани 

Чиноз тумани ИИБ МваФРБда 

- Чиноз тумани
- Қуйи Чирчиқ тумани 

Йил охиригача барча шаҳар-туман ИИБ МваФРБлари техник қурилмалар билан тўлиқ жиҳозланиши режага киритилган.

Ходимлар томонидан хорижий давлатларга кетувчи фуқароларга, яъни, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, уларга тенглаштирилган фуқаролар, ҳомиладор аёллар, ёш болалар, ногиронлар, касалларни навбатсиз қабул қилиш тизими жорий этилган.

Бундан ташқари, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ходимлар навбат билан тушлик вақтида фуқароларни қабул қилиш ҳамда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари ходимларнинг 50%га дам берган ҳолда фуқароларни қабул қилиш ва тайёр паспортларни эгаларига топшириш ишлари ҳам ташкил этилган.

Top