11:29 / 07.08.2019
3855

Қозонда давра суҳбати: Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

Фото: jahonnews.uz

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги одам савдосининг олдини олишга бағишланган давра суҳбати ташкил қилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Тадбирда Татаристон Республикасининг Ўзбек миллий маданий автономияси, Халқлар ассамблеяси Ёшлар Кенгаши ва Татаристон жамоат палатаси, Альметьевск, Бугульма, Набережний-Челни ҳамда Элабуга шаҳарлари, шунингдек Альметьевск ва Бугульма туманларининг ўзбеклар миллий маданий автономиялари вакиллари иштирок этди.

Иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасида одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 30 июлда имзоланган «Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига алоҳида эътибор қаратилди. 

Top