09:24 / 10.08.2019
6170

«Каптива» учун олган 106 573 000 сўмни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган шахс ушланди

Иллюстратив фото

2018 йил 11 февраль куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туман ИИО ФМБга ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Уларга кўра, 2017 йил 12 апрель куни Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи 27 ёшли М.М. Ўрикзор 2-тор кўчасида яшовчи 40 ёшли А.С.га танишлари орқали автосалондан “Каптива” русумли автомашина олиб чиқиб беришини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, 106 573 000 сўм пулини олиб берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида М.М. ушланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Top