Ўзбекистонда онлайн фирибгарликнинг кенг тарқалган усулларидан бири – “Президент қарори билан” ҳаммага ёрдам пули тарқатилаётганига ишонтириш орқали одамларнинг картасидан пул ечиб олишдир.

Фирибгарлар нафақат ёрдам пули, балки таниқли компаниялар (масалан, Click), тижорат банклари ва миллионерларнинг номидан фойдаланиб, “арзон кредитлар” ва “фалон йиллик юбилей” муносабати билан пул тарқатилаётганини айтишади.

Аслида буларнинг барчаси ёлғон ва фирибгарлар доим пул ўғирлашнинг бир хил схемасидан фойдаланишади. Масалан:

1. Президент сайтига ўхшаш сохта сайтни чизиб, “ёрдам пули” ҳақидаги ёлғон эълонларни ижтимоий тармоқларда тарқатишади;

2. Ҳавола орқали кириб, пулни олишга даъват қилишади;

3. Ҳаволани босиб кирсангиз, телефон рақам, карта рақам ва унинг амал қилиш муддатини киритиш сўралади;

4. Тузоққа илинган одам сўралган маълумотларни киритиши билан, унга SMS орқали код боргани ва ўша кодни киритиш сўралади;

5. Код ёзилиши билан, картадаги ҳамма пуллар фирибгарлар ҳисобига ўтади.

Фирибгарликнинг биринчи ва энг асосий белгиси – SMS-кодни сўраш

Ёдингизда бўлсин, сизга пул ўтказиш учун картангизнинг амал қилиш муддати ва SMS-код умуман керак эмас!

SMS-кодни бировга бериш – картангиздаги пулни унга топшириш билан теппа-тенг.

Код орқали картангизни ўзларига улаб олиб, ундаги ҳамма пулларни ечиб олишади. Бу ҳали ҳаммаси эмас: картангизга кейинчалик тушадиган пуллар ҳам фирибгарларнинг қўлида деб ҳисоблайверинг.

Ёрдам пулини олиш учун сиздан ҳеч нима талаб қилинмайди

2022 йилнинг май ойида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бир марталик ёрдам пул тарқатилган эди. Бу – ҳақиқат. Аммо барчага ёрдам пули тарқатиляпти, ҳаволани босиб пулни олинг, деган хабарни кўрсангиз, билингки, бу – алдов! Чунки ёрдам пулларини тарқатиш тартибига кўра,