07:25 / 11.08.2019
15752

Шимолий Корея Ким Чен Ин раҳбарлиги остида янги турдаги қуролни синовдан ўтказди 

Фото: Reuters

Шимолий Корея 10 августда мамлакат раҳбари Ким Чен Ин раҳбарлиги остида янги турдаги қурол синовини ўтказди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабар берди.  

Агентлик қурол турини маълум қилмаган, бироқ у Шимолий Корея ҳудуди шароитларига мос ҳолда яратилган ва эски турдаги қуроллардан фарқланувчи самаралироқ тактик кўрсаткичларга эга.

Таъкидланишича, Ким Чен Ин синовлар натижаларидан мамнун қолган.

Аввалроқ Yonhap агентлиги Шимолий Корея 10 августда кичик масофадаги баллистик ракеталарни учирганини, парвоз узоқлиги 400 км.ни, максимал баландлиги 48 км.ни ташкил қилганини маълум қилган. 

Охирги 2 ҳафта ичида бу шимолий кореялик ҳарбийлар томонидан ўтказилаётган 5-синовдир.

Top