21:17 / 12.08.2019
7961

Куч тузилмалари ҳамкорлигида илк марта “Зарафшон” автомобиль ва темирйўл кўпригида тунги ва кундузги махсус ўқув машғулотлар ўтказилди 

Халқаро аҳамиятга эга М39 йўлидаги “Зарафшон” автомобиль ва темирйўл кўпригида Самарқанд шаҳридаги Қуролли Кучлар куч тузилмалари ҳамкорлигида биринчи марта йирик миқёсдаги тунги ва кундузги ўқув машғулотлари якунига етди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг моддий-техник таъминоти бўйича ўринбосари раҳбарлигида ўтган 3 босқичдаги махсус ўқув машғулотларнинг биринчи куни “Зарафшон” темирйўли кўприги яқинида 300 метр масофада ҳаракатдаги поезд шартли равишда портлатилди. “Зарафшон-Жомбой” йўналишида 3711 км ПК9 нуқтасидаги жуфт йўлда тунги соат 2.30 да содир бўлган ҳолатни ўрганиш ва тезкор чоралар кўриш мақсадида, ИВВ ва ФВВнинг тезкор гуруҳлари етиб келди. Қисқа фурсат да хавф бартараф этилди. Издан чиққан вагонни рельсга қўйиш учун 350 тонналик кран ишга тушди. Ёнғин ўчирилди. Ярадорлар қутқарилиб, жой яна бир бор махсус кўрикдан ўтказилди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Иккинчи босқичда тегишли кучишлатар тузилмаларнинг тезкор бўлинмалари зиммасига Халқаро аҳамиятга эга М39 йўлдаги “Зарафшон” автомобиль кўпригига ўрнатилган минани зарарсизлантириш ҳамда йўқ қилиш вазифаси юклатилди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Дастлаб, минани ўрнатган шахслар жойлашган объект аниқланиб, уларни қўлга олиш бўйича йиғма махсус гуруҳ тузилди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Юздан ортиқ хавфли миналарни зарарсизлантирган “Жасорат” медали соҳиби, Ички ишлар вазирлиги махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси отряд командири ўринбосари подполковник Жонибек Нуримов “Телегроп” русумли роборти ёрдамида миналарни музлатиб қўйди. Яъни роборт машина орқали портловчи воситанинг ишчи ҳолати тўхтатилиб, йўқ қилинди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Ушбу ўқув машғулотларнинг учинчи босқичи Самарқанд ҳарбий ҳаракатлар бўлими томонидан ўтказилиб, ҳарбий техникаларни ва моддий воситаларни темирйўл поездига юклаш ва ташиш каби тадбирларини ўз ичига олди.

Top