Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда бир гуруҳ ҳарбийлар эсдалик нишони билан тақдирланди
Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Навоий вилоятида бир гуруҳ ҳарбийлар «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил» эсдалик нишони билан тақдирланишди.
Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан республиканинг турли вилоятларида тантанали тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Навоий шаҳрида бўлиб ўтган тадбирда вилоятдаги бир гуруҳ ҳарбийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари ва соҳа фахрийлари «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил» эсдалик нишони ҳамда вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Вилоят ҳокими Нормат Турсунов йиғилганларни байрам билан табриклади.
Мавзуга оид
08:28 / 11.04.2026
7 млрдлик зарар: Навоийда олтин қазувчилар ушланди
20:27 / 08.04.2026
Навоийда хусусий боғча тарбиячиси болаларни калтаклади
16:48 / 31.03.2026
Ҳаво сифати ёмонлашганда давлат хизматчилари уйдан ишлашга ўтказилиши мумкин
22:54 / 30.03.2026