13:45 / 13.08.2019
8104

Сергелида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаган корхона раҳбари жиноий жавобгарликка тортилди

Фото: Getty Images

Сергели туманида жойлашган МЧЖларнинг бирида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилинмаётганлиги аниқланди. 

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра. бунинг натижасида буғдойни эзиб ва янчиб берадиган носоз аҳволдаги “Вал” русумли дастгоҳни ўчирмасдан мазкур корхонанинг ишчиси 24 ёшли М.К. уни тозалаётган вақтида, ўнг қўли ичига кириб кетиб тан жароҳати олган. 

Ушбу факт бўйича МЧЖ раҳбари 41 ёшли У.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси (“Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузилиши”) билан жиноий иш қўзғатилди.

Top