Ўзбекистон | 07:36 / 24.02.2024
4925
1 дақиқада ўқилади

Сергели машина бозори ўрнида кўнгилочар маскан қурилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Сергели бозори маъмуриятининг Kun.uz’га изоҳ беришича, бозорни кўчириш ва унинг ўрнида истироҳат боғи қуриш масаласи кун тартибида йўқ.

Ижтимоий тармоқларда Сергели туманидаги машина бозори ўрнида янги истироҳат боғи қурилиши ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Kun.uz вазиятга аниқлик киритиш учун Сергели бозори (“Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори” МЧЖ) маъмурияти билан боғланди.

“Сергели машина бозори ўрнида кўнгилочар маскан қурилади деган маълумотлар ҳар хил телеграм каналларда ва ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда, ушбу маълумот нотўғри ҳамда тасдиғини топмаган. Ҳозирги кунда Сергели машина бозорининг ўрнига кўнгилочар маскан қурилиши юзасидан ҳеч қандай расмий маълумотлар йўқ”, дейди бозор директори ўринбосари Руфат Мавлонов.

Тошкент шаҳар ҳокимиятининг Kun.uz’га изоҳ беришича, бозорни кўчириш ҳам, унинг ўрнида истироҳат боғи қуриш ғояси ҳам кун тартибида йўқ.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид