11:00 / 16.08.2019
10105

«Ўзавтосаноат» АЖнинг дилер ташкилотлари (автосалонлар) устав фондидаги улушлари сотилмоқда 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 июлдаги ПҚ-4397-сонли “Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзавтосаноат” АЖ тизимидаги дилер ташкилотлари улушларини сотиш ишлари давом эттирилмоқда. 

Ҳозирда 27 та дилерлик ташкилотлари устав фондидаги улушлар аукцион савдоларига чиқарилган. Мазкур ташкилотларнинг ҳар бири янги автомобилларни ва эҳтиёт қисмларни сотиш ҳамда автосервис хизматларини кўрсатиш бўйича юқори даромадли тайёр бизнес ҳисобланади.

Аукцион савдоларида иштирок этиш учун, автомобилларни сотиш ва уларга сотувдан сўнг хизмат кўрсатишнинг шаффоф тизимига сармоя киритиш мақсадида бўлган инвесторлар (юридик ва жисмоний шахслар) таклиф этилади

Аукцион савдоларининг ташкилотчиси – «Respublika mulk markazi» МЧЖ ҳисобланади.

Савдода иштирок этиш учун дилерлик ташкилоти устав фондидаги улушнинг бошланғич қиймати 5 фоизини тўлаш лозим бўлади. Савдода фақатгина битта талабгор иштирок этган ҳолда ҳам, аукцион бўлиб ўтган деб эътироф этилади.

Қуйида, улушлари савдога чиқарилган дилерлик ташкилотлари ва уларнинг бошланғич нарҳлари билан танишишингиз мумкин.

Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

 Аукцион савдолари ташкилотчиси «Respublika mulk markazi» МЧЖ, тел.: 90-977-82-55;

 Сотилаётган улушларнинг мулкдори - «Avtosanoat Invest», тел.: 71-232-34-55, 71-207-34-56.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top