11:00 / 18.08.2019
9335
Реклама

Ориент Финанс Банк томонидан Шайхонтоҳур туманида сайёр учрашувлар ўтказилди

Ориент Финанс Банк раҳбарияти ҳудудларда бўлиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш бўйича мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг экспорт салоҳиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида сайёр учрашувлар ўтказмоқда. Жорий йилнинг 12 август куни навбатдаги учрашув Банк Бошқарув Раиси иштирокида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 23 июль ва 2 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида банклар иш услубини тубдан ўзгартириб, тадбиркорларни уларнинг бутун фаолияти давомида қўллаб-қувватлаши, улар билан ҳақиқий маънода бизнес-ҳамкор сифатида ишлаши лозимлиги таъкидланган эди.

Шайхонтоҳур туманида фаолият олиб борувчи кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари учун шу мақсадда ташкил қилинган учрашувда Банк мутасаддилари томонидан иштирокчилар эътиборига янги турдаги хизматлар, шунингдек соҳага берилаётган имтиёзлар хусусида кенг тушунча берилди.

Сайёр қабулда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этишди. Унда соҳа вакиллари олдида турган муаммолар чуқур ўрганилиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, тегишли тушунтиришлар берилди.

Банк раҳбарияти иштирокидаги кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан сайёр учрашувлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top