Жамият | 12:00 / 12.04.2021
3555
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Standart & Poors «Ориент Финанс» банк рейтингини «Барқарор» «В+» даражасигача оширди

«Ориент Финанс» ХАТБ кредит рейтинги «Барқарор» прогнози билан «В» даражасидан «В+» даражасигача оширилиши банк томонидан пандемия шароитида муаммоли активлар бўйича захираларни шакллантириш учун харажатлар меъёрида бўлиши таъминлангани ва банк капитали мувозанатли бошқарилгани билан изоҳланади.

S&P Global Ratings фикрига кўра:

«Ориент Финанс» ХАТБ давлатга тегишли бўлмаган ва молиявий хизматлар бозорида унчалик катта улушни эгалламаган банк бўлишига қарамасдан, Ўзбекистондаги кичик ва ўрта банклардан фарқли равишда корпоратив мижозларнинг кенг базасига эга бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг ташаббусидаги йирик лойиҳаларни молиялаштиришда фаол иштирок этади. Ушбу лойиҳаларга ажратилган кредитларнинг сифати эса ижобий эканлиги билан ажралиб туришини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Биз «Ориент Финанс» ХАТБ ликвидлилик кўрсаткичларига «муносиб» баҳо бердик. 2021 йил 1 март ҳолатига кўра, ликвидли активларнинг жами активлардаги улуши қарийб 21,5% ни ташкил этди ва бу Ўзбекистон банкларига нисбатан таққослаганда, юқори кўрсаткич ҳисобланади. Ўтган бир неча ойлар давомида эса, биз банк активларида салбий ўзгаришларни кузатмадик».

«Барқарор» прогнозининг берилиши «Ориент Финанс» ХАТБ етарли капитал захираларига эга эканлиги ва даромадни ошириш салоҳияти юқорилиги билан яқин 12-18 ой давомида ўзининг кредитлаш имкониятини етарлича таъминлаб тура олишини англатади.

S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлигининг таҳлилчилари томонидан COVID-19 пандемияси шароитида ҳам Ўзбекистон банк тизимининг кўрсаткичлари барқарор даражада сақланиб қолинаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётига COVID-19 пандемияси салбий таъсирининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриб борилаётгани кўрсатиб ўтилди. Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар мамлакат иқтисодиёти ва унинг тармоқларига пандемиянинг салбий таъсирини юмшатишга кўмак бермоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид