17:27 / 19.08.2019
11189

Фото: 128 нафар десантчи Д-6 парашюти билан тунги сакрашни муваффақиятли амалга оширди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шарқий ҳарбий округ «Фарғона» дала-ўқув майдонида округ ҳаво-десант бўлинмаси шахсий таркиби тунда парашют билан сакраш жанговар ўқув машғулотларини бажарди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар қилишича, тунда 600 метр баландликдан сакрашнинг техник, жисмоний ва руҳий кўникмаларини ҳосил қилган 128 нафар десантчи Д-6 парашюти билан сакрашни муваффақиятли амалга оширди.

«Десантчилар учун тунги сакраш машғулотлари муҳим тажриба ҳисобланади. Биз ушбу машғулотлар давомида жанговар шайлик ва индивидуал маҳоратимизни янада оширдик. Биринчи марта парашют билан сакраган ҳарбий хизматчилар учун бу амалиёт чин маънода унутилмас бўлди», – дейди шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Азиз Салимов.

Мазкур амалий сакраш машғулотларида илк бор иштирок этган ҳарбий хизматчилар Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Top