17:20 / 20.08.2019
7889

Таиландда металлолом ўғрилари поезднинг рельслардан чиқиб кетишига сабабчи бўлишди

Фото: @pr.railway Facebook

Таиланд жанубида рельсларни ёғоч шпалларга маҳкамлайдиган 66 дона қотиргичнинг ўғирланиши натижасида йўловчи поезднинг олтита вагони изидан чиқиб кетди, деб хабар берди Bangkok Post газетаси.

Фото: @pr.railway Facebook

Воқеа Бангкокдан 180 километр узоқликдаги Ча-Ам станцияси ҳудудида содир бўлган. Поезд вагонларида йўловчилар бўлмагани сабабли ҳеч ким жароҳат олмаган. Поезд ҳаракати бир неча соатга тўхтатилган.

Полиция ўғирланган қотиргичларни Ча-Ам шаҳрида металлолом сотиш билан шуғулланувчи шахснинг омборидан топган. У ўғирланган буюмларни сотиб олишда гумонланиб қўлга олинган. 

Омбор эгаси қотиргичларни бир неча кун олдин номаълум шахслардан сотиб олганини айтган.

Top