“Ўзбекистон темирйўллари” 100 млн сўмлик танлов эълон қилди
Танловда қатнашувчилар Hyundai Rotem тезюрар поезди учун дизайн лойиҳаси тайёрлашлари керак бўлади.
“Ўзбекистон темирйўллари” Hyundai Rotem тезюрар поезди дизайн лойиҳаси бўйича танлов эълон қилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
“Ўзбекистон темирйўллари барча истеъдодли дизайнерларни Hyundai Rotem поездининг ўзига хос ва жозибали ташқи кўринишини яратишга таклиф қилади. Танлов ғолиби 100 миллион сўм миқдоридаги мукофотга эга бўлади ва поездда ўз дизайнидан ташқари ғолибнинг бош ҳарфлари ҳам тасвирланади” дейилади хабарда.
Танлов шартлари қуйидагича белгиланган;
– Иккитадан ортиқ бўлмаган дизайн вариантини тақдим этиш.
– Ишларингизни dizayn-nsr@uzrailway.uz электрон манзилига 2024 йил 12 май санасигача юбориш;
– Мавзу сатрида “Hyundai Rotem поезд дизайни танлови" деб кўрсатиш;
– Алоқа маълумотларини кўрсатинг (Ф.И.Ш., телефон рақами).
2023 йил 10 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси темирйўл транспорт соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган ва унда Ўзбекистонга Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem поездларини келтириш бўйича вазифалар белгиланганди.
Маълумот учун, еттита вагонга эга Hyundai Rotem электропоезди 351 та ўриндиққа эга бўлади. Соатига 250 километр тезликда ҳаракатлана олади.
Мавзуга оид
08:50 / 03.10.2024
Ўзбекистон Stadler компаниясидан поездлар сотиб олиши мумкин
22:59 / 24.09.2024
Манғистов-Нукус йўналишида ҳаракатланаётган поездда ёнғин юз берди
09:50 / 23.09.2024
Британия компанияси Ўзбекистон бўйлаб ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўйди
09:29 / 10.09.2024