20:02 / 28.08.2019
8768

Онлайн-казино рекламасида Қозоғистон президентининг фотосуратларидан ноқонуний фойдаланишди

Фото : РИА Новости / Алексей Никольский

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг фотосуратларидан онлайн-казино рекламасида ноқонуний равишда фойдаланилган. Бу ҳақда мамлакат президентининг матбуот котиби Берик Курмангали маълум қилди.

"Менга ижтимоий тармоқларда президент Қосим-Жомарт Тоқаев суратидан фойдаланилган онлайн-казино рекламаси пайдо бўлганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларидан мурожаатлар келиб тушмоқда. Давлат раҳбарининг бу рекламага ҳеч қандай алоқаси йўқ, унинг фотосуратларидан ноқонуний равишда фойдаланишганлигини расман билдираман", - деб ёзди Курмангали ўзининг Facebook саҳифасида.

У бунинг "ноҳалол сохта реклама" эканлигини таъкидлади.

"Барча ижтимоий тармоқларни тижорат материалларини жойлашда масъулиятли бўлишга ва ўзгаларнинг фотосуратларидан ноқонуний фойдаланмасликка чақираман", - дея қайд этди Курмангали.

Top