Бу ҳақда Кенгаш раиси Денис Шипп Қозоғистон парламентида “Қозоғистон Республикасининг суд тизими ва судяларининг мақоми тўғрисида”ги конституциявий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси жараёнида маълум қилган.
“2024 йил 15 июндан бошлаб Одил судлов академияси Қозоғистон Республикаси Судялар олий кенгаши таркибига ўтади”, деган Денис Шипп.
Шунингдек, у Қозоғистонда 350 дан ортиқ судьялик лавозими вакант эканини ҳам қўшимча қилган.
2024 йил 14 июн куни Қозоғистон парламенти палаталарининг қўшма мажлиси бўлиб, унда “Қозоғистон Республикасининг суд тизими ва судяларининг мақоми тўғрисида”ги Қозоғистон Республикаси Конституциявий қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳам судяларни қайта тайёрловчи Судьялар олий мактаби бўлиб, Судялар Олий Кенгаши ҳузурида ташкил этилган.















