08:23 / 03.09.2019
5368

Оққўрғонда таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликни парваришлаётган шахс аниқланди

2019 йил 20 август куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Унинг давомида “Мустақиллик” МФЙда яшовчи 38 ёшли Л.М.нинг уйи томорқасидан 2 кг. 600 гр. “каннабис” гиёҳванд моддаси топилган ҳамда 7 туп “каннабис” гиёҳванд ўсимлигини парваришлаётганлиги аниқланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Л.М. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top