00:53 / 03.09.2019
3
30584

Парвоздаги Элдор ва Жалол. Шомуродов ҳамда Аҳмедов келиб қўшилган миллий жамоа машғулотидан фотогалерея

Бугун Ўзбекистон миллий жамоаси Чиғатойда ЖЧ-2022 саралашига тайёргарлик доирасида навбатдаги машғулотини ўтказди. Машғулотларга миллий жамоа сардори Одил Аҳмедов ҳамда асосий юлдуз Элдор Шомуродовлар қўшилишди.

Легионерлар қўшилган машғулотда Остон Ўрунов алоҳида шуғулланди. Таянч зонаси вакили енгил жароҳати сабаб ўзи шуғалланди. Кўтарикни кайфиятда ўтган машғулотнинг ОАВ учун очик дастлабки 15 дақиқасида Tribuna.uz мухбири ҳам қатнашди ва футболчиларнинг ҳаракатини кадрга жойлади. Қуйида миллий жамоа машғулотидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top