09:32 / 04.09.2019
1
8439

Қабристон олдида қарийб 1,5 килограмм «марихуана» гиёҳванд моддасини сотаётган шахс ушланди

Иллюстратив фото

2019 йил 1 сентябрь куни Жиззах вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан “Қорадори-2019” тезкор профилактик тадбири ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, тадбир давомида Арнасой тумани “Гулбаҳор” МФЙда яшовчи 40 ёшли О.Х. “Янгибўстон” МФЙда жойлашган “Бобокалон” қабристони олдида 1 кг. 473 гр. “марихуана” гиёҳванд моддасини 200.000 сўмга сотаётганида ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top