12:16 / 07.09.2019
10
22808

Мактабларда ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари тугатилди

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари тугатилди.

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан қабул қилинди.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Шу билан бирга, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари тугатилиши ҳисобига бўшайдиган маблағлар профессионал таълим тизимини молиялаштиришга йўналтирилади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top