09:31 / 08.09.2019
6
31213

Мўйноқда инспекторларга ўқ узгани учун қидирувда бўлган яна икки браконьер ушланди

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида ноқонуний ов қилгани учун ўзларини таъқиб қилган инспекторларга ўқ узган браконьерлар гуруҳининг яна икки аъзоси қўлга олинди.

Бош прокуратура матбуот хизмати Мўйноқдаги ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этди.

«Мўйноқ туманида ноқонуний ов билан шуғулланиб келган фуқаролар тўғрисида маълумот бериб, улардан 2 нафари қидирилаётганлигини маълум қилган эдик.

Олиб борилган тезкор қидирув натижасида қидирувда бўлган 2 нафар фуқаро ҳам аниқланиб, терговга жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда», дейилади хабарда.

Бундан аввалроқ, Мўйноқ тумани ҳудудида браконьерлар томонидан Қорақалпоғистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторларига ҳужум қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумотларга қараганда браконьерларга ўрмон хўжалиги ходими ҳам ҳамроҳлик қилган ва овчилар 20 бош кийикни отиб ўлдирган ва қочиб кетишга уринган.

Бош прокуратура матбуот хизмати ҳам Мўйноқ туманида ноқонуний ов билан шуғулланиб келган фуқаролар тўғрисида хабар бериб, уларнинг уч нафари ушлангани, қолган икки нафари эса қидирилаётганини маълум қилган эди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top