20:42 / 09.09.2019
0
2867

Давлат хизматлари агентлиги вакиллари Қозоғистонда халқаро семинарда иштирок этишди

Давлат хизматлари агентлиги вакиллари Қозоғистон Республикасининг Нур-Султон шаҳрида БМТнинг қочоқлар бўйича Бошқармаси ҳамда БМТ Осиё ва Тинч Океания бўйича иқтисодий ва ижтимоий Комиссияси томонидан «Туғилишда ҳеч ким унитилмаслиги керак, ҳар бир фуқаронинг тан олиниш ҳуқуқи» мавзусида ташкил этилган Халқаро семинарда иштирок этди.

Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон давлатлари турли мутасадди идора ва ташкилотлари раҳбар ва мутахассислари, БМТнинг қочоқлар бўйича Бошқармаси, БМТ Осиё ва Тинч Океания бўйича иқтисодий ва ижтимоий Комиссияси, БМТ болалар Жамғармаси ва бошқа халқаро ташкилотлардан экспертлар ҳам иштирок этди.

Семинарда қуйидагилар муҳокама қилинди:

- 2024 йилга қадар фуқаросизликни бартараф этиш бўйича амалга оширилган Халқаро режанинг жорий ҳолати ҳамда халқаро тенденциялари масалалари;

- Рўйхатга олинмаган болаларнинг рўйхатга олинишга ҳуқуқларини Мультиминдикатор кластер кузатувлари натижалари орқали ўрганиш муаммолари;

- Фуқаросизликни бартараф этиш ва уни белгилаш масалалари бўйича 2018 йилги Ҳудудий Конференцияси фаолиятининг асосий йўналишлари ва мазкур Конференциянинг Якуний ҳужжатлари таҳлили;

- Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари ҳамда туғилишни рўйхатга олиш бўйича миллий тизимларнинг ҳолати, ушбу соҳадаги қонунчиликдаги ўзгаришлар;

- Ота-оналари фуқаролиги бўлмаганлар фарзандларини рўйхатга олиш масалалари;

- Аҳолини рўйхатга олишда фуқаролик масалалари ва бошқалар.

Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотлар, шу жумладан ДХА томонидан ташаббус қилинган фуқароларга нисбатан фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари ўз вақтида қайд этилишини таъминлаш бўйича «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ижобий деб баҳоланди.

Унга кўра, бугунги кунда барча болаларнинг туғилиши белгиланган тартибда ФҲДЁ органларида қайд этилиб борилаётгани эътироф этилди.

Маълумот учун, 2018 йил июль ойидан 2019 йил июль ойига қадар Давлат хизматлари агентлиги томонидан ФҲДЁ бўлимлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда «Ҳеч бир бола қайд этилмасдан қолиши мумкин эмас» шиори остида умумдавлат ижтимоий акцияси ўтказилиб, унинг доирасида ҳудудларда ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан жойларга чиқиб, фуқароларга нисбатан фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари қайд этганлик ёки этмаганлик ҳолатини уйма-уй юрган ҳолда тўлиқ хатловдан ўтказилгани натижасида 15 мингга яқин болалар туғилганлик тўғрисидаги говоҳномаларга эга бўлди.

Қарорга мувофиқ, ҳудудларда ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан жойларга чиқиб, фуқароларга нисбатан фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари қайд этганлик ёки этмаганлик ҳолатини уйма-уй юрган ҳолда тўлиқ хатловдан ўтказилгани натижада ФҲДЁ органларида 17 938 нафар болага нисбатан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари қайд этилмагани аниқланди. Шулардан, 14 799 нафар болага нисбатан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари қайд этилди. Бошқа ҳолатлар бўйича фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини расмийлаштириш учун тегишли ваколатли органлардан маъумлотлар олиш учун сўровномалар юборилди, ҳолатда фуқаролик ҳолати фактини белгилаш бўйича тегишли судларга даъво аризаси киритилишида кумаклашилди ва бошқа ҳолатлар.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top