Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида маълумот бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.
Ҳужжат президентнинг 2017 йил 12 декабрдаги «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ қабул қилинган.
Қарор билан Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифларига розилик берилди:
а) Давлат хизматлари агентлиги ҳузуридаги давлат муассасаси шаклидаги Ахборот хизматларини ривожлантириш марказини ташкил қилиш;
б) Ягона интерактив давлат хизматлари порталида қуйидаги функцияларни жорий этиш:
- давлат хизматларидан фойдаланишда кўп сўраладиган саволлар тўғрисида маълумот бериш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан аризалар қабул қилиш ва мурожаат қилувчиларга онлайн-консультациялар ва тегишли тушунтиришлар бериш;
- вазирликлар ва идоралар билан мурожаатлар ва бошқа масалалар юзасидан тезкор алоқа қилиш рақамлари тўғрисида маълумотлар жойлаштириш;
- юридик шахсларни, шу жумладан нодавлат ташкилотларни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш тартиби тўғрисидаги барча зарур маълумотларни тақдим этиш ва бошқалар.
Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
- аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий масалалар бўйича бепул маслаҳат ва тушунтиришлар бериш;
- аҳолини фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва ННТлар кундалик ҳаётини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари ва давлат хизматлари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш;
- аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий масалалар бўйича мурожаатларини таҳлил қилиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ масалалар бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар расмий тушунтиришларини жойлаштириш.
Ҳужжатда қуйидагилар белгиланди:







