21:05 / 09.09.2019
0
5482

Ҳиндистон армияси мамлакат жанубида терактлар юз бериши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди

Ҳиндистон армияси мамлакат жанубида терактлар юз бериши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириш билан чиқди. Мамлакатнинг қуруқликдаги қўшинлари жанубий қўмондонлиги вакили генерал Саинининг маълум қилишича, Гужорат штатидаги Сир Крик кўрфази ҳудудида Покистон билан чегара яқинида ташландиқ қайиқлар топилган.

"Жанубий Ҳиндистонда террорчилик ҳужуми содир этилиши мумкинлиги тўғрисида кўплаб маълумотлар олдик. Сир Крик кўрфази ҳудудида Покистон билан чегара яқинида ташландиқ қайиқлар топилди", - дея Саинининг сўзларидан иқтибос келтиради NDTV телеканали.

Август охирларида Ҳиндистон соҳил қўриқлаш хизмати Покистон махсус денгиз кучлари отрядлари мамлакатга киришга тайёрланаётгани тўғрисида маълумот олганидан сўнг барча портлар юқори даражадаги хавфсизлик ҳолатига келтирилганди. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top